Главная » 2017 » Март » 31 » Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2017 йил 6 январдаги 3-сонли буйруғи асосида 19-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим мактабл
06:32
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2017 йил 6 январдаги 3-сонли буйруғи асосида 19-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим мактабл

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2017 йил 6 январдаги 3-сонли буйруғи асосида 19-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим мактабларининг 5-синфи учун яратилган француз тили дарслик мажмуаси тажриба-синовдан ўтказилди.

Ушбу дарслик номи “Je parle français” яъни “Мен француз тилида гапираман” бўлиб, бунга қўшимча мультимедия иловалари ҳам мавжуд.

Ҳафтада 3 соат қўшимча тарзда олиб борилаётган тажриба- синов дарсларида 5-син  ўқувчилари ўтилаётган ҳар бир дарс учун ўз фикр- мулоҳазаларини сўровномалар тўлдириш орқали беришмоқда.

Фан ўқитувчиси Э.Уккиев томонидан дарсликда берилган мавзулар, машқлар, расмлар, ўқитувчи китобидаги ўргатиш методлари, қўшиқлар, ўйинлар ва мультимедия иловаларининг ўқувчилар ёшига мослиги, мавзуларнинг бир- бирига боғлиқлиги, дарслик дизайни, ўқувчиларни мулоқот қилишга йўналтирилганлиги кабилар ҳақида хулосалар берилмоқда.

Ҳозирги кунда ўқувчилар дарсликнинг 1- бўлимини якуний мавзулари бўйича машғулотлар олиб боришмоқда.

Ўқувчиларда дарсликнинг тинглаб тушуниш компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган “Эшит ва топ!”, “Ким гапираяпти?”, ўқиб ва тинглаб тушуниш бўйича берилган фан ва техникага оид янги маълумотлар, ёзиш компетенцияларини ривожлантирувчи “Гапларни тўлдиринг!”, “Гапларни ўз ўрнига қўйинг!” каби машқлар ва мулътимедия иловасидаги дарслик бош қаҳрамонлари Анвар, Лэя, Марк ва Умидаларнинг фаолияти, қизиқишлари ҳақидаги аудио материаллар жуда юқори қизиқиш билан қабул қилинмоқда.

Бундан ташқари экспериментатор- ўқитувчи томонидан мавзуларни янада қизиқарли олиб борилиши мақсадида ўқувчилар билан гуруҳларда ишлаш, диалогларда оғзаки савол-жавоблар, “Кимлигини топ!”, “Карусел”, “Арши гапиради”, “4 та расм ва бир яширин сўз” каби ўйин ва методлардан фойдаланилмоқда.

    Тажриба- синов дарсларидан сўнг ўқувчилар билан иш олиб бориш қўшимча материаллар асосида давом эттирилмоқда.


 

Француз тили тўгараги аъзолар:  Адилова Холисхон, Олимова Лайло, Рисқимов Шахриддин ва Йўлдошева Азизалар

 


 

O’zbekisiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi 2017-yil 6-yanvardagi 3-sonli buyrug’i asosida Toshkent viloyati Bo’stonliq tumani 19-sonli umumta’lim maktabida “Umumta’lim maktablarining 5-sinfi uchun yaratilgan fransuz tili darslik majmualarini tajriba-sinovdan o’tkazish” darslarida ishtirok etgan 5-sinf o’quvchilari ro’yhati. 

  1. Abdumo’minova Diyora
  2. Nazimov Shahboz
  3. Nishonboyev Ikromjon
  4. Nozimov Mamur
  5. Olimov Azamat
  6. Olimova Zahro
  7. To’ychiyeva Sabrina
  8. Usmonova Lobar
  9. Usomova Aziza
  10. O’skanova Shohsanam


 

Eksperimentator- o’qituvchi:       Ukkiyev Elyor


 

Просмотров: 833 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar