Главная » 2016 » Октябрь » 17 » Video rolik tanlovi. 19-maktab 1-o'rin
21:50
Video rolik tanlovi. 19-maktab 1-o'rin

Yevropa ittifoqi, Fransiyaning O'zbekistondagi elchixonasi. Gyote instituti, British concil hamda 10 ga yaqin elchixonalar hamkorlikda tashkil etgan "O'zbekistonda Yevropa tillari kuni uchun video rolik" tanlovda 19-maktab fransuz guruhlari tomonidan olingan video rolik 1-o'rinni egalladi. 2016-yil 30-sentabr kuni O'zbekiston davlat jahon tillari universitetida barcha sovrindorlar tashkilotchilar tomonidan taqdirlandi.

 

“Ўзбекистонда Европа тиллар куни видео ролик” республика танлови ғолиблари


 

30 сентябрь 2016 йил Ўзбекистон Давлат Жаҳон тилари университетида “Ўзбекистонда Европа тиллар куни видео ролик” республика танлови тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Бритиш Консил, Гётэ институти ҳамда 10 га яқин чет эл элчихоналари билан ҳамкорликда республика миқёсида мактаб, касб ҳунар коллежи, лицей ва олий таълим масканлариаро ўтказилди. Танлов шартларига кўра иштирокчилар 2 ёки ундан ортиқ тилда 3 дақиқалик видео ролик таёрлаши керак бўлиб, ушбу видео роликда иштирокчилар бир кунлик фаолияти, келажакда қаёси касбни танлаши ва келажакда чет тилларнинг ўрни ҳақида гапиришлари лозим эди. Жами 30 дан ортиқ таёрланган видео роликлар ичида 19-сонли умумтаълим мактаби француз тили ўқитувчиси Уккиев Элёр ва шу тилни қизиқиб ўрганаётган ўқувчилари Адилова Холисхон, Тўлқинов Тоир, Рихсимов Шаҳриддинлар иштирокидаги “Шундай қилиб” номли видео ролик 1-ўринни қўлга киритди ва ўқувчилар ташкилотчилар сертификатлари ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.  


 

Просмотров: 117 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar