Главная » 2017 » Январь » 1 » Fransiyaning O'zbekistondagi elchixonasi Til hamkorligi ishlari attashesi tashrifi
08:59
Fransiyaning O'zbekistondagi elchixonasi Til hamkorligi ishlari attashesi tashrifi

10 ноябрь 2016 йил Франциянинг  Ўзбекистондаги Элчихонаси Тил ва маданият ишлари атташеси Фредерик Вийом 19-сонли ўрта умумий таълим мактабига ташриф буюрди. 

         

Франциянинг  Ўзбекистондаги Элчихонаси Тил ва маданият ишлари атташеси Фредерик Вийомни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси маънавий-маърифий ишлар бўйича бошқарма бошлиғи муовини Я.Насимова, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси чет тиллар методисти Ш.Жумаева, Бўстонлиқ туман ХТМФМТ ва ТЭБ мудири ўринбосари Р.Раимов, Бўстонлиқ туман ХТМФМТ ва ТЭБ бош методисти К.Анаркулова, 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Г.Пирмонова, шу мактабнинг фахрий француз тили фани ўқитувчиси Н.Каримов ва ҳозирда шу мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси Э.Уккиевлар кутиб олишди.

Азиз меҳмонни мактаб жамоаси ҳурмат-эҳтиром ила нон ва туз, гулдасталар ва анвойи мевалар, карнай- сурнайлар садоси остида кутиб олишди.

Атташе Фредерик Вийом ўз ташрифи давомида мактаб жамоаси билан танишди ва бир пиёла чой устида мактаб ўқувчи ёшларининг  Элчихона томонидан ташкиллаштирилаётган танловларда фаол иштироки, ютуқлари ҳақида суҳбат қурди.

Шу билан бирга Ф.Вийом француз тилини қизиқиб ўрганаётган ўқувчи- ёшлар томонидан ташкил этилган кўргазмада, қизиқарли савол- жавоб ўйинларида иштирок этди. Бундай ижодий ишлар, кўргазмалар, савол- жавоб ўйинлари ўқувчиларда тил ўрганишга бўлган қизиқишни орттиришига ёрдам беришини айтди ва ўқувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ф.Вийом француз тили фани ўқитувчи Э.Уккиевнинг 4-синфларда “Ўзбекистон бу- менинг она юртим” мавзусида олиб борган очиқ дарсини кузатди. Ўқитувчи очиқ дарсида 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган ПҚ-1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори асосида бошланғич синф ўқувчилари учун нашр этилган “Hirondelle 1,2,3,4” дарсликлари учун ёзган қўшиғини ўқувчилари билан жонли тарзда ижро  этди, замонавий пед технологиялардан, унумли фойдаланди. Дарс давомида мавзу юзасидан тузилган тез айтишлар танловини олиб борди ва янги “Арши гапиради” номли метод асосида иш олиб борди. Дарс якунида атташе ўқувчилар билан савол- жавоб олиб борди ва мактаб директори, барча ўқувчилар, фан ўқитувчиси билан эсталикка расмга тушди.

Шундан сўнг азиз меҳмонга “Француз тили бу- бизнинг фикрларимиз рассоми” номли тадбир намойиш этилди. Тадбир Ўзбекистон ва Франция республикаси мадҳиялари билан бошланди. Сўнг ўқувчилар француз тилида мусиқий чиқишлар, шеър ва қўшиқлар, тез айтишлар, видео лавҳалар, саҳна кўринишларини намойиш этишдилар. Тадбир давомида фахрий француз тили фани ўқитувчиси Н.Каримов, 17-сонли умумтаълим мактаби француз тили фани ўқитувчиси О.Кенжабоевалар меҳмон ташрифи учун ўз миннатдорчилигини билдиришди. 

Мактаб директори азиз меҳмонга ташрифи учун ташаккур билдириб, мактаб жамоасининг эсталик совғаларини тақдим этди.

Шу билан бирга фан ўқитувчиси Э.Уккиев ва   ўқувчи ёшлар ўз ижодий ишларини тақдим этишди.

Атташе Ф.Вийом мактаб жамоасига, ўқувчи- ёшларга бундай кутиб олиш учун, барча ижодий ишлар учун ўз миннатдорчилиги айтиш билан бирга француз тилини катта қизиқиш билан ўқиётган ўқувчи- ёшлар учун тил ўрганишда янада кўпроқ ёрдам бериш мақсадида ўқув адабиётлари, эртак китоблари, луғатларни тақдим қилди.

Франциянинг  Ўзбекистондаги Элчихонаси Тил ва маданият ишлари атташеси Фредерик Вийом юқори мамнуният ила ўқувчилар билан эсталикка расмга тушди ва катта таассуротлар ила барча билан ҳайрлашиб ўз ташрифи ниҳоясига.



 

Француз тили фани ўқитувчиси:                                        Уккиев Элёр

Просмотров: 562 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar