Главная » 2017 » Март » 21 » Fête de la Francophonie. 16.03.2017
07:28
Fête de la Francophonie. 16.03.2017

Concours de clip-vidéo. 2ème Prix Ecole numéro 19. "le français c'est la langue de l'amitié"

“Яна француз тилида ҳам гапираман!”

Франкофония фестивали-2017


 

2012 йил 10 декабрда “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш” чора- тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг мамлакатимиз таълим муассасаларида чет тилларни ўрганиш бўйича кўплаб чора- тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.


 

Шу билан бирга мамлакатимизда фаолият олиб бораётган чет эл мамлакатлари элчихоналари ҳам самарали ишларни амалга оширмоқда.

Ўқувчиларни тил ўрганишлари ва қизиқишларини ошириш, уларга қўшимча имкониятлар яратиш, оғзаки, ёзма нутқларини бойитиш мақчадида Франция, Швейцария, Украина, Миср, Руминия, Польша, Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, талабалар ҳамда ўқитувчилар, француз тили ишқибозлари учун Ҳалқаро Франкофония ташкилоти фестивали кунлари доирасида феврал, март ойларида қуйидаги танловларни ўтказди. “Яна, француз тилида ҳам гапираман!” фото танлов, “Франкофония савол-жавоблари”, “Театр ва қўшиқ фестивали учун афиша” танлови, “Яна, француз тилида ҳам гапираман! Ўзбекистонда француз тилини ўрганувчилар учун видеоклип”ва бошқалар.

Республика миқёсида бўлиб ўтган ушбу танловларда жуда кўплаб француз тили ишқибозлари, тил ўрганувчи ёшлар, талабалар, ўқитувчилар иштирок этишдилар.


 

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Миллий университети физика факултетида танловларнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу ажойиб ташкил этилган маросимда юртимизда фаолият олиб бораётган ва франкофония ташкилотига аъзо, ҳамда кузатувчи мамлакатларнинг 10 га яқин элчихонаси вакиллари иштирок этишди. Тақдимот маросимида Ўзбекистон Миллий университети ректори, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси ва яна кўплаб элчихоналар вакиллари барчани Франкофония ҳамда “Наврўз” байрамлари билан табриклашди. Барча иштирокчиларга омадлар тилаш билан биргаликда ўзбек, француз, рус тилларида ёшларни тил ўрганишга чорловчи, она юртини севишни ўргатувчи, дўстлик, миллатлараро тенглик, бағрикенглик ғояларини мадҳ этувчи, ёшларни ижодкорликка ундовчи фикрларни айтишдилар.


 

Тақдимот маросимида кўплаб иштирокчилар қаторида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 19-сонли умумтаълим мактаби француз тили фани ўқитувчиси Элёр Уккиев ва ўқувчилари қатнашдилар.

“Яна, француз тилида ҳам гапираман! Ўзбекистонда француз тилини ўрганувчилар учун видеоклип” танловида 8-“А” синф ўқувчиси Йўлдошева Азиза, 7-“Б” синф ўқувчилари Омонов Шаҳриёр ва Рисқимов Жаҳонгирлар бош ролда иштирок этган “Француз тили бу дўстлик тилидир!” деб номланган видеоклип 2-ўрин соҳиби бўлди.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан танлов сертификати ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.


 

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, ташкилотчилар ва тил ҳамкорлиги атташеси Фредерик Виём хоним Э.Уккиев ва барча ўқувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.


 


 

19-сонли умумтаълим мактаби 8-“Б” синф ўқувчиси

“Ҳа, мен француз тилида гапираман!” номли тўгарак аъзоси

Эргашева Зарина


 


 


 


 


 

Просмотров: 450 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar