Главная » 2018 » Апрель » 14 » Festival de theatre 2018
20:19
Festival de theatre 2018

2018 йил 15-17 март кунлари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Хаолқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат ёшлар театри, Тошкент француз алянси ҳамкорлигида Талабалар ва ўқувчилар франкофон театр ва ашула фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда олий ўқув юртлари талабалари, КХК ва лицей ўқувчилари, мактаб ўқувчи- ёшларидан иборат жами 34 та театр труппаси 3 кун давомида 10 та “Молйер” мукофоти учун беллашдилар.

Ушбу француз тили иҳлосмандлари ўртасида ўтказилган франкофон театр фестивалда Тошкент, Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Фарғоналик ёшлар қаторида Тошкент вилоятидан ягона жамоа, Бўстонлиқ туман 19-умумий ўрта таълим мактаби француз гуруҳлари ва тўгарак аъзоларидан ташкил топган театр труппаси ҳам муносиб иштирок этиб “Ҳакамлар ҳайътининг махсус мукофоти”, “Молйер” билан тақдирландилар.

Ташкилотчилар томонидан 10 та “Молйер” мукофоти тақдим этилди.

Ҳар бир туркум бўйича энг яхши актриса (3 та кичик Молйер)

Ҳар бир туркум бўйича энг яхши актёр (3 та кичик Молйер)

Энг яхши постановка (саҳна безаги, чироқ, мусиқа, либослар), (катта Молйер)

Энг яхши инсенировка (катта Молйер)

Энг яхши саҳна асари (катта Молйер)

Ҳакамлар ҳайътининг махсус мукофоти (катта Молйер).

Туманимиз, ҳамда Тошкент вилояти шаънини ҳимоя қилган театр труппаси ҳакамлар ҳайътида, томошабинларда катта тассурот қолдирди. Театр труппаси раҳбари Элёр Уккиев “Абадий ёшлик” мавзусида “Мен ёшман” номли ценарийси асосида спектакл саҳналаштирди. Шу билан бирга спектакл давомида “Менинг ёшлигим” номли қўшиқни жонли ижро этишди.

Ҳакамлар ҳайъти аъзолари 4 та Ҳалқаро франкофония ташкилотидан, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан, Ўзбекистон давлат ёшлар театридан қўйилди. Барча саҳна кўринишлари француз тилида бўлиб ўтди ва ўқувчиларда чет тилини ўрганишга қизиқишлари, ҳусусан француз тили орқали илмга, француз адабиётларини мутолаа қилишга, саҳна маданиятига бўлган иштиёқлари ортди.

Бундан ташқари франкофон театр фестивали орқали француз тилида дунёнинг 5 та қитъасида мулоқот қилиш мумкинлиги намоён бўлди. Ўқувчилар француз тилини санъат ва маданиятга, дўстлик ва биродарликка чорловчи тил эканлигига яққол исбот бўлишди.

Мактаб жамоаси ўқувчиларини Республика театр фестивалида фаол иштироки учун табриклаймиз! Уларга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз!

Просмотров: 311 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar