Главная » 2016 » Май » 10 » “Дўстлар радиоси” фаолияти
06:11
“Дўстлар радиоси” фаолияти

.

“Дўстлар радиоси” фаолиятини бошлади

Туманимиз таълим масканларида янги лойиҳа сифатида “Дўстлар радиоси” ўз фаолиятини бошлади. Ушбу радио 19-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Уккиев Элёр ташаббуси билан “Камолот” ЁИҲ Бўстонлиқ туман Кенгашида кўриб чиқилиб, Кенгаш ҳамкорлигида барча таълим масканларида катта танаффус вақтларида шу йилнинг феврал ойидан бошлаб қўйила бошланди. Радио дастурлари ижодкор ўқувчи- ёшлар томонидан ёзилиб, сўнгра Бўстонлиқ туман Кенгашида барча таълим масканларига етакчилар орқали етказилмоқда.

 Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси Мафтуна Юнусбаева ушбу лойихани ўқувчиларга жуда фойдаси кўплигини, дастур саҳифалари орқали ўқувчилар “Камолот” ЁИҲ янгиликларидан мунтазам хабардор бўлиб бориши, “Ҳорижий тилларни ўрганамиз!” саҳифаси орқали ўқувчиларимизда тил ўрганишга бўлган қизиқишни янада ортиши, “Биласизми?” саҳифаси ёрдамида дунё миқёсида фан- техника оламида рўй бераётган воқеалардан хабардор бўлиш мумкинлиги ҳақида таъкидлади. Ҳозирда радио 10 та саҳифа бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари ўқувчилар ўз шеэрлари, янгиликлари, ижодий ишларини радиода эшиттиришлари учун электрон почта хизмати ҳам очилди. (fransuz-tili@umail.uz)


 

19-сонли умумтаълим мактаби 9-“Б” синф ўқувчиси

Шонасирова Лайло

Просмотров: 452 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
avatar