Главная » 2017 » Март » 31 » “Чет тили фани дарсларида ўқувчиларни ўйинлар орқали тил ўрганишга қизиқтириш”
06:11
“Чет тили фани дарсларида ўқувчиларни ўйинлар орқали тил ўрганишга қизиқтириш”

“Чет тили фани дарсларида ўқувчиларни ўйинлар орқали тил ўрганишга қизиқтириш”

2012 йил 10 декабрда “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари”  тўғрисида ПҚ-1875 қарори қабул қилингандан сўнг юртимизда чет тилларни ўрганиш нафақат таълим масканларида, балки оилаларда ҳам катта қизиқиш ўйғотди. Бу эса тил ўрганиш йўлидаги яна бир олға қадамдир. 

Мамлакатимиз таълим масканларида ўқувчи- ёшлар 1-синфдан бошлаб инглиз, француз, немис, корейс, испан ва бошқа тилларни ўрганишмоқда. Уларнинг чет тилларни ўрганишлари учун таълим масканларида барча замонавий техник воситалар, кўргазма қуроллар, ўқув дарсликлари, ўқувчи дафтарлари каби шарт- шароитлар яратилиб берилган.

Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўз устида доимий ишлаш, ўқувчи- ёшларга малакали билим бериш йўлида биз ўқитувчилар ҳам янада кўпроқ, изланишимиз, янги метод ва усулардан фойдаланишимиз, самарали билим бериш йўлида тинмай ҳаракат қилишимиз керак.

Юқоридаги фикрларим исботи тариқасида чет тили дарсларида юқори натижага эришиш, ўқувчиларни тил ўрганишга янада кўпроқ қизиқтириш, таълим сифатини янада ошириш мақсадида, навбатдаги бир неча янги ўйинлар таклиф қилмоқсиман.

Аввалам бор айтиш жоизки, чет тили дарсларида ўйинлар асосан ўқувчиларни бир- бирлари билан янада яқинроқ танишиш, гуруҳларда биргаликда, дўстона ишлаш, уларни тил ўрганишга қизиқтириш, машқлар оралиғида чарчоқни қолдириш, иштиёқларини ошириш ва дарс давомида янада ташаббускор, ҳаракатчан, фаол иштирок этишлари учун фойдаланилади.


 

1. “Exercices de corps” - “Тана машқлари” ўйини.


 


 


 


 


 


 

Бу ўйин номидан келиб чиққан ҳолда тана аъзоларини ўрганишга, шу мавзу юзасидан олинган билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, ўқувчилар жуфтликларда иштирок этган ҳолда ўйинни олиб боради. Ўқитувчи томонидан қайси тана аъзоси ҳақида буйруқ берилса, ўқувчилар тезлик билан  шу тана аъзоларини бир-бирига текказиши лозим. Масалан: “coude à coude”- “тирсакни тирсакка”, “tête à tête”- “бошни бошга”, “jambe à jambe”- “оёқни оёққа” каби  буйруқлардан фойдаланиш мумкин. Бу ўйинда ўқувчиларнинг “тинглаб тушуниш”, “гапириш” компетенциялари ривожланади.


 

2.“Quatre photos et un mot caché”- “тўртта расм ва битта яширинган сўз

Бу ўйинда ўқувчилар расмларга қараб яширинган сўзни топишлари лозим. Бу ўйин ўқувчиларни фикрлашга ундайди ва катта қизиқиш билан ўйнашади. Тил ўқитиш компетенцияларининг “ёзиш”, “гапириш” ва “ўқиш” бўлимларини ривожлантиради.

             


 


 


 


 


 

А Д Қ Б  Ф Ў У Й И О Л Ю


 


 


 

Жавоб:

Қ

Ў

Л


 

Берилган расмларнинг барчасида қўл тасвирланган.


 

Г Т Ў Е К З Ш М Б Ф Е Й К Э И Х С Ғ Т У О Н


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 

Жавоб:

Ў

З

Б

Е

К

И

С

Т

О

Н

Drapeau


 


 


 


 


 

Т Ф В Л Р Б А Ў Н У Й Ц И О Я Ю


 


 


 


 


 


 


 


 

Жавоб:

Ф

Р

А

Н

Ц

И

Я


 


 

3. “Apportez-moi...”- “Менга ... олиб кел”  ўйини.

Бу ўйин гуруҳларда ишлаш учун жуда фойдали бўлиб, ўқитувчи ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб, сўнгра ўқинни бошлайди. Ўйин жуда кўп мавзуга мос келади. Ўйин шартига кўра биринчи гуруҳ аъзоларидан бири “Apportez-moi...”- яъни “Менга ... олиб кел”  буйруғини беради иккинчи гуруҳдагилар эса шу нарсани олиб келиши лозим. Бу ўйинда иштирокчиларнинг “тинглаб тушуниш”, “гапириш” компетенциялари ривожланади.  

Чет тили дарсларида бундай ўйинларни доимий ўтказиш ўқувчиларда тил ўрганишга бўлган қизиқишларни ўстиради. Шу ўринда мутаффаккир Фенелоннинг бир фикрини таъкидласак: “Болалар табиатан қизиқувчанликка мойилдирлар ва бу ҳолат таълимда жуда қўл келади, бундай имкониятни қўлдан бой берманг!”.

 Ҳа, албатта болаларнинг қизиқишини тўғри аниқлаб, шу бўйича иш олиб бориш юқори самара беради.  

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани,

 19-сонли умумтаълим мактаби

 француз тили фани ўқитувчиси,

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2015”

кўрик- танлови  вилоят босқичи  ғолиби,   

Уккиев Элёр

Просмотров: 462 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar