Главная » 2017 » Март » 31 » “Чет тили фани дарсларида янги ўйинлар ва уларнинг ўрни ”
06:10
“Чет тили фани дарсларида янги ўйинлар ва уларнинг ўрни ”

“Чет тили фани дарсларида янги ўйинлар ва уларнинг ўрни ”

Барчамизга маълумки президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, юксак савияли, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятида янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди, ҳамда 2012 йил 10 декабрда “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш” чора- тадбирлари  тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳозирги кунга қадар ушбу қарор ижроси юзасидан мамлакатимиз таълим муассасаларида кўплаб чора- тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Мамлакатимизнинг кўплаб ўқувчи- ёшлари 1-синфдан бошлаб инглиз, француз, немис ва бошқа тилларни ўрганишмоқда. Уларни чет тилларни ўрганишлари учун таълим масканларида барча замонавий техник воситалар, кўргазма қуроллар, ўқув дарсликлари, ўқувчи дафтарлари каби шарт- шароитлар яратилиб берилган.

Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўқувчи- ёшларга малакали билим бериш йўлида биз ўқитувчилар ҳам янада кўпроқ, самарали фаолият олиб боришга интилаяпмиз. Чет тили дарсларида юқори натижага эришиш, таълим сифатини янада ошириш ва ўқувчиларни тил ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, бир неча янги ўйинлар таклиф қилмоқсиман.

Авваламбор ўйин сўзи ҳақида айтсам: “ўйин” лотинча “jocus” сўзидан олинган бўлиб, “хазил” деган маънони билдиради. Ўйин ўқувчига якка ҳолда ва гуруҳ тарзида ўрганиш, билиш имконини беради.

Чет тили дарсларида эса, ўйинлар асосан ўқувчиларни бир- бирлари билан янада яқинроқ танишиш, гуруҳларда биргаликда, дўстона ишлаш, уларни фанга, тил ўрганишга қизиқтириш, машқлар оралиғида чарчоқни қолдириш, иштиёқларини ошириш ва дарс давомида янада ташаббускор, ҳаракатчан, фаол иштирок этишлари учун фойдаланилади.

1. “Trouvez les chiffres”- “Сонларни топинг!” ўйини.


 


 


 


 


 


 

Бу ўйин асосан бошланғич синф ўқувчилари учун йўналтирилган бўлиб, ўқувчилар 2, 3 кишилик гуруҳларда ишлайди ва яширилган сонларни топади. Топилган барча сонларни ўрганаётган тилида айтади. Ўқитувчидан эса, доимий тарзда  изланиш, сонлар  орқали  тасвирланган  янги расмлар тузиш талаб қилинади. 

2. “Massage”- “Ўқалаш” ўйини.

Бу ўйин таъна аъзоларини ўргатиш учун жуда қулай бўлиб, ўқувчилар 2 кишилик жуфтликда ишлайди ва мавзу бўйича ўрганган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш ва чуқурроқ эслаб қолиш имкониятига эга бўладилар. Ўқитувчи томонидан қайси таъна аъзоси ҳақида сўралса, тезда қўллари билан уқалайди. Бунда ўқувчилардан эслаб қолиш, эътибор, тезкорлик, зукколик ва албатта ҳаракатчанлик талаб қилинади. Яна бир самарали томони бу ўйинни ўқувчилар нафақат мактабда, балки оилада ота- онаси, бобо ва бувиси ёрдамида ҳам ўйнаши мумкин. Бу эса, ўз- ўзидан ўқувчи билимини мустаҳкамлашда катта самара беради.

3.“Les yeux fermés” – “Юмуқ кўзлар” ўйини.

 


 


 


 


 


 

Ушбу ўйин буйруқ сўзларни ўргатиш учун мослашган. Масалан: Ўнгга бурилинг! Тўғрига юринг! Чапга бурилинг! Тўхтанг! Орқага ўгирилинг! Олдинга юринг! ва бошқалар. Бир ўқувчининг кўзлари боғланади, иккинчи ўқувчи  буйруқ сўзларни айтиш орқали ўқувчини белгиланган манзилгача олиб боради. Ўқувчиларда қизиқиш, ҳаракатчанлик, фаоллик, тезкорлик ошади ва ўйин давомида буйруқ сўзларни мукаммал эслаб қолиш имкони пайдо бўлади.

4. “Trouvez la paire”- “Жуфтини топ!” ўйини.

Бу ўйин юқори синфларда ўрганилаётган иборалар бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, ўқувчиларга бирон- бир қути ёки шунга ўхшаш идишда иборалар ёзилган қоғозлар тарқатилади. Қоғозларда иборанинг фақат биринчи қисми ёзилади, ўқувчи эса, ўша иборанинг иккинчи қисми, яъни жуфтини топишга ҳаракат қилади. Масалан: “ҳурсанд ... “, “ боши ... ”

5. “Ce que j’aime chez...”- “Менга, сендаги … ёқади!” ўйини.


 


 


 


 


 


 


 


 

Бу ўйинда ўқувчилар бир- бирлари билан янада яқинроқ танишишлари, дўстона муносабатда бўлишлари, ўзаро фикр алмашишлари ва бир- бирларининг ижобий ҳусусиятларини ўрганишлари мумкин. Ўйин қоидаси жуда қулай бўлиб, ўқувчилар думалоқ шаклда жойлашади ва ўз қаршисида турган ўқувчининг қайси ҳусусияти ёқиши ҳақида айтади. Бу жараёнда ўқувчилар мавзулар юзасидан ўрганилган сифатларни мустаҳкамлайди ва улардан фикр билдириш давомида унумли фойдаланишади. Масалан: “Менга, сендаги ҳушмуомалалик ёқади!”, “Менга, сендаги фаоллик ёқади!”, “Менга, сендаги меҳнаткашлик ёқади!”

Чет тили дарсларида янги ўйинлар ҳақида гапирганда адабиёт йўналиши бўйича Нобел мукофоти совриндори Пабло Неруданинг қуйидаги фикрини эсласак: “Агар бола ўйнамаса у қизиқишдан, интилишдан тўхтайди, лекин киши ўйнамаса у атрофидаги  болани  юқотиб қўяди”.

 Ҳа, ўйин бу- боланинг ҳаёти, фаолияти ва албатта қизиқишидир!


 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани,

 19-сонли умумтаълим мактаби

 француз тили фани ўқитувчиси,

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2015”

кўрик- танлови  Тошкент вилояти босқичи ғолиби,

 Уккиев Элёр

Просмотров: 882 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar