Главная » 2017 » Май » 31 » 5-6 май 2017 йил “Франкофон ўқувчи-ёшлар ва талабалар театр ва қўшиқ фестивали”
17:41
5-6 май 2017 йил “Франкофон ўқувчи-ёшлар ва талабалар театр ва қўшиқ фестивали”

5-6 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ва Ёш томошабинлар театри ҳамкорлигида француз тилини ўрганаётган ўқувчи-ёшлар, талабалар ва шу тил ихлосмандлари учун “Франкофон ўқувчи-ёшлар ва талабалар театр ва қўшиқ фестивали” ўтказилди.

Фестивалда Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари  таълим масканларининг 27 та театр труппаси, жами 220 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар ва талабалар қатнашдилар.  

Ушбу фестивалда Бўстонлиқ тумани 17, 19-сонли умумтаълим мактабларида француз тилини ўрганаётган ўқувчилардан иборат 2 та театр труппалари ҳам иштирок этишди.

17-сонли умумтаълим мактаби француз тили фани ўқитувчиси Ортиқжон Кенжабоева 7 та ўқувчисидан иборат театр труппаси билан Шарль Перронинг “Золушка” эртагини саҳналаштиришди. Ўқувчилар иштироки барчада катта тассурот қолдирди.

19-сонли умумтаълим мактаби француз тили фани ўқитувчиси Элёр Уккиев эса мактабда ташкил этган “Эшит, мен француз тилида гапираман!” номли француз тили тўгараги аъзолари билан “Нанунинг туғилган куни” номли ўзлари тузган сценарий асосида саҳна кўриниши намойиш этишди. Бу саҳна кўринишини томошабинлар илиқ қарши олишди.

Театр ва қўшиқ фестивали якунида Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вильмор, элчихона тил таълими ҳамкорлиги атташеси Фредерик Вийом, Ёш томошабинлар театри актёри ва режиссёри Обид Абдураҳмоновлар театр труппаларини 10 та номинация асосида “Молйер соврини” билан тақдирлашдилар.

Туманимизнинг 19-сонли умумтаълим мактаби театр труппасининг “Нанунинг туғилган куни” номли саҳна кўриниши хакамлар хайъти аъзолари томонидан юқори баҳоланди ва “Энг яхши ўғил бола рол ижроси” номинацияси бўйича 2 та ўқувчи, Рихсимов Шахриддин ва Тўлқинов Шоҳруҳлар “Молйер соврини” билан тақдирландилар.

 “Франкофон ўқувчи-ёшлар ва талабалар театр ва қўшиқ фестивали” ўтган йилгидан кўра янада юқори савияда, бир-биридан қизиқ саҳна кўринишларига бой тарзда, иштирокчилар сони ҳам 2 баробар кўпайгани билан фарқ қилди.

Ташкилотчилар барча иштирок этган ўқувчи- ёшлар, талабалар ва ўқитувчи- мураббийларга, таълим маскани маъмуриятига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Театр ва қўшиқ фестивали барчада катта тассурот қолдирди. 

 

  19-сонли умумтаълим мактаби француз тили тўгараги аъзоси Лайло Олимова

Просмотров: 511 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar