15:40 хорижий тиллар фани ўқитувчиларининг семинар-тренинги | |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллшатириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорининг ижроси бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабида хорижий тиллар фани ўқитувчиларининг семинар-тренинги бўлиб ўтди Шу йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ХТМФМТ ва ТЭБ га қарашли 19-сонли умумтаълим мактабида хорижий тиллар фани ўқитувчилари иштирокида “Тил бу бизнинг фикрларимиз рассоми” мавзусида вилоят семинар-тренинги ўтказилди. Семинар- тренингда Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида фаолият кўрсатаётган, ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган жами 40 нафар француз, инглиз ва немис тиллари ўқитувчилари, халқ таълими бошқармаси чет тиллари методисти Ш.Жумаева, вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти чет тили ўқитувчиси М.Юсуповалар қатнашишди. Семинар-тренингда ПҚ-1875-сонли қарорда белгиланган вазифалар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда бошланғич синфларда чет тилларининг ўқитилиши ва методикаси, чет тилларини ўрганишда чет тиллари ўқитувчилари ва ўқувчиларига қўйилаётган талаблар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида гаплашиб олинди. Қолаеврса, семинар-тренингда француз ва инглиз тилидан 1-9-синф ўқувчиларига чет тиллари ўқитувчилари О.Кенжабаева, Э.Уккиев, Н.Назирова, М.Оралбоев, Ҳ.Акмаловлар “Ўтинчи ва шер”, “Қалдирғоч бизнинг дўстимиз”, “Йил фасллари” каби турли мавзуларда очиқ дарслар кўрсатиб беришди. Бундан ташқари “Буюк сиймолар”, “Эшит, мен француз тилида гапирама!”, “Ҳа, мен француз тилида гапираман!”, “Салом Франция!” каби шиор сўзлар, мавзулар билан тадбирлари намойиш этилди. Семинар-тренингда чет тилларини ўрганиш бўйича “Камолот” ЁИҲ Бўстонлиқ туман Кенгаши, “Камалак”болалар ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Йил танлови-2016” ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Бу семинар-тренингда чет тиллари ўқитувчилари ўзаро фикр алмашиш билан бирга тажриба ҳам алмашишди ва янгиликлар олишди. Бундан ташқари чет тилларини ўрганиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, 1-3-синф ўқувчиларининг чет тилларида эркин мулоқотга киришаётганлиги ҳам ютуқларимиздан бири эканлиги таъкидланиб ўтилди, давлатимиз томонидан ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганишига яратилаётган шарт-шароитлари ПҚ-1875-сонли қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самараси эканлигини кўрсатади. Қолаверса, 1-9-синф ўқувчилари дарслар давомида ва чет тиллари тўгаракларидан олган билимлари натижаси сифатида ўқувчилар чет тилларида бемалол сўзлаша олиши, барча кўрсатиб берган саҳна кўринишлари, шеърлари, қўшиқлари ҳам чет тилида бўлганлиги ПҚ-1875-сонли қарорнинг ижроси жойларда амалга оширилаётганлигини кўрсатди. Умумтаълим мактабларида май ойи чет тиллари фан ойлиги ўтказилиши муносабати билан ташкил этилган семинар-тренингда қатнашчилар ўз мактаблари ўқувчилари ва ўзлари учун қўшимча материаллар, янгиликлар, турли адабиётлар олишдилар. | |
|
Всего комментариев: 0 | |