Главная » 2017 » Февраль » 10 » 05.02.2017 "Ota-onalar bilan muloqot" kuni Fransuz to'garagi taqdimoti
21:11
05.02.2017 "Ota-onalar bilan muloqot" kuni Fransuz to'garagi taqdimoti

Феврал ойи

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 19-сонли умумтаълим мактабида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ўтказилган “Ота-оналар билан мулоқот” кунида Француз тили тўгараги аъзоларининг тақдимоти.


 

Феврал ойида Бўстонлиқ тумани 19-сонли умумтаълим мактабида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Ота-оналар билан мулоқот” куни ташкил этилди.

Ушбу мулоқот кунида мактабда ҳафтада 2 кун олиб борилувчи француз тили тўгараги “Эшит, мен француз тилида гапираман!" ва “Ҳа, мен француз тилида гапираман!” томонидан Францияда таълим, сайёҳлик, фан ва маданият, спорт ва мамлакат рамзларига оид кўргазма ташкил этилди. Шу билан бирга тўгарак машғулотлари фаолиятига, мактабда 5-синф француз тили тажриба-синов дарсларига оид, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Гётэ институти,  Буюк Британия консуллиги ва 10 га яқин элчихоналар ташкилотчилигида ўтказилган “Ўзбекистонда Европа тиллари куни” фестивалида ушбу тўгарак аъзолари иштирок этиб, 1-ўринни олган видео-ролик, 200 дан ортиқ фото-лавҳалар намойиш этиб борилди. 

Ташриф буюрган ота-оналарга француз гуруҳларининг йиллик фаолиятига оид маълумотлар, француз урф-одатлари, маданияти, рамзлари акс эттирилган 100 га яқин рангли тарқатма материаллар берилди.

Тўгарак машғулотларида, дарслар давомида фаол иштирок этиб келаётган 50 та ўқувчилар ота-оналарига фан ўқитувчиси томонидан ташаккурномалар берилди.

Француз тили ўқитувчиси Уккиев Элёр ва 2,3-синф ўқувчилари, 4-синф тўгарак аъзолари иштирокида бошланғич синфлар француз тили дарсликларига бағишланган “Merci Hirondelle!”, “Раҳмат Қалдирғоч!” қўшиғи ижро этилди.

Мактаб раҳбарияти билан ташриф буюрган ота-оналар иштирокида савол-жавоб ўтказилди. Амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишларга келишиб олинди.


 

Француз тили тўгараги аъзолари Эргашева Зарина,   Рисқимов Жаҳонгир, Омонов Шаҳриёрлар.

Просмотров: 394 | Добавил: supermalchik1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar